Bosh sahifa Mualliflardan Бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди

Бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди

0

Одамзот учун кўрсатиладиган моддий ва маънавий рағбат гуёки учаётган қуш қанотларига ўхшайди.  «Сиз энг яхши ходимсиз», «Сиз энг билимли ва салоҳиятли инсонсиз», дея берилган таъриф албатта одамга куч бағишлайди, инсоннинг ишчанлик обрўйини ошириб, қобилиятини юксалтиради. Айниқса, бундай қўллаб қувватлашларни умумхалқ байрамларда ташкил этилгани эътирофли. Чунки, бу амал орқали  инсон кўнглига йўл топиш жуда муҳим. Халқимизда бу одат қадрият сифатида эъзозда.

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти  бошқармаси мутахассисларининг бир гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан фахрий ёрлиқлар  топширилди. Шунингдек, 5 нафар ходимга Давлат хизматлари Агентлиги ташкил топганлигининг 2 йиллиги олдидан Агентлик директорининг  фахрий ёрлиғи тантанали топширилди.

— Мен учун байрам янада қувончли бўлди. Касбдошлари орасида алоҳида ҳурмат эътиборга эга бўлган ходим албатта ўз устида янада ишлайди. Давлат хизматларини кўрсатиш халқимиз учун янгилик. Ҳадемай, тизим хизматидан ҳар бир оила фойдалана бошлайди. Чунки, идорама-идорага қилинадиган югур-югурлар фақат жамият учун зиёнлигини барча тушуна бошлайди. Шундай тизимда халқимиз учун меҳнат қилаётганимиздан фахрлансак арзийди, -дейди ДХА Навоий вилояти бошқармаси ходими Аслиддин Худоёров.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати