Bosh sahifa Mualliflardan Бир кунда иккита маъмурий қамоқ

Бир кунда иккита маъмурий қамоқ

0

МИБ Навоий шаҳар бўлимининг иш юритувида мавжуд бўлган ижро ишларидан бир куннинг ўзида икки нафар ўз фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлган оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўллаш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида қарздорларнинг ҳар иккаласига Навбаҳор туман маъмурий судининг 13.03.2019 йилдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Жумладан, ФИБ Кармана туманлараро судининг 2.06.2018 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра қарздор И.Пўлатовдан (исм-шарифи ўзгартирилган) даъвогар К.Расуловага ундирилиши керак бўлган, алимент пуллари ўз вақтида тўланмай, 01.03.2019 йилга қадар 2 426 000 сўмни ташкил қилган. Қонунчиликдаги ўзгаришлар ва МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида Навбаҳор туман маъмурий судининг  13.03.2019 йилдаги қарорига асосан жавобгар И.Пўлатовга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.