Bosh sahifa Jamiyat БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА

БИР МАҚСАД ЙЎЛИДА

0

Бугун аҳолига кўрсатилаётган хизмат турлари кўп ва уларни бир мақсад бирлаштиради — қулайлик яратиш, фаровонликни ошириш. “Ҳудудгаз Навоий” газ таъмиоти филиали ходимлари томонидан аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида кўрсатилаётган хизматлар ҳам уларнинг кундалик ҳаётларига енгиллик олиб киришга қаратилган. 

Бугунги кунда вилоят бўйича жами суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 96 901 нафарни ташкил қилиб, шундан 90 051 нафар истеъмолчига шартнома асосида газ баллон етказиб берилади. Қолган 6850 нафар истеъмолчи эса Учқудуқ шаҳридаги ГПУ, яъни газ қувурлари орқали (табиий газ кўринишида) суюқ газдан фойдаланади.  

Биргина “Хатирчитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги 27 минг 543 нафар истеъмолчига хизмат кўрсатиб келинмоқда. Туманда табиий газ етиб бормагани сабабли суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонлар сони 15880, табиий газдан суюлтирилган газга мослаштирилганлари эса 11 663 тани ташкил этади. 

Ушбу хонадонларнинг барчасига суюлтирилган газ белгиланган график асосида узлуксиз етказиляпти. Режанинг қандай бажарилаётганини тегишли кўрсаткичлардан ҳам билиш мумкин. Яъни, туман аҳолисига йил бошидан буён 2 308,54 тонна берилиши керак бўлган фонд амалда айни вақтгача 2 439,64 тоннага етказилиб, режа учинчи чоракнинг ўзида 106 фоизга бажарилди. 

Маиший газ баллонлар кўрсаткичи истеъмолчилар сонидан келиб чиқиб, мунтазам равишда янгланиб боради. Масалан, йил бошидан буён бўлим ходимлари томонидан 383 нафар истеъмолчи билан янги шартнома имзоланиб, шунча қўшимча газ баллон ижарага берилган. 752 та газ баллон “айланма” усулда истеъмолчиларга хизмат кўрсатади. Бўлим омборида яна 2067 та газ баллон захира учун сақланмоқда. 

Энг муҳими, ҳар бир газ баллоннинг яроқли экани, ҳажми доимий назоратда. Боиси, бу истеъмолчи хавфсизлиги ва уларнинг соҳа ходимларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳимдир. 

 “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.