Bosh sahifa Jamiyat РОССИЯЛИК ИНВЕСТОР ҚИЗИЛТЕПАДА ҚЎШМА КОРХОНА ТАШКИЛ ҚИЛДИ

РОССИЯЛИК ИНВЕСТОР ҚИЗИЛТЕПАДА ҚЎШМА КОРХОНА ТАШКИЛ ҚИЛДИ

0

Давлат хизматлари марказлари бугун тадбиркорларнинг “жонига оро” кирадиган маскан бўлди. Чунки, ҳужжатбозлик йўқ. Бир эшикка кириб, биргина мурожаат билан тадбиркор бўлиб чиқаяптилар. Айниқса, чет эллик ҳамкорлар учун бу ғоятда қулай бўлдики, бизнеси фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказишга маҳаллий ҳамкорлар каби хорижлик ишбилармонларига ҳам узоғи билан 30 дақиқа вақт кифоя. Тизимда чет эл инвесторлари учун алоҳида йўлга қўйилган “яшил йўлак” тамойили хизмат сифатини кўтармоқда.

Қизилтепа тумани Давлат хизматлари марказида “QIZILTEPA AGRO IMPEX” қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Россия мамлакатининг “Волга” маъсулияти чекланган жамияти инвесторлари ҳамкорлигида иш бошлаган қизилтепалик тадбиркорлар туманда боғдорчилик билан шуғулланишга бел боғладилар. Айниқса, узумнинг турли навларидан токзор ва сархил мевалар етиштириш учун боғзорлар барпо этиб, келажакда қуёшли юртимизда офтоб нурида етиштирилган мевалар экспорт қилишни ният қилганлар. Энди “Арабон” қишлоғида ташкил этилаётган қўшма корхона туфайли янги иш ўринлари ҳам яратилади.

 Шаҳоб Ҳайдаров, Қизилтепа тумани ДХМ директори