Bosh sahifa Mualliflardan БИРИНЧИ НОЯБРДАН ҲИСОБЛАГИЧЛАР БЎЙИЧА ЯНГИ ТАРТИБ КУЧГА КИРАДИ

БИРИНЧИ НОЯБРДАН ҲИСОБЛАГИЧЛАР БЎЙИЧА ЯНГИ ТАРТИБ КУЧГА КИРАДИ

0

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича янги тартиб кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли қарори билан юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди. Унда белгиланишича, ҳисобга олиш ускунасини ечиболиш 5 иш куни муддатда ва ўрнатиш 3 иш куни муддатда амалга оширилади. Ҳисобга олиш  ускуналарини ечиш ва ўрнатиш бепул.

Энг асосийси, ҳисобга олиш ускуналарини  қиёслаш даврийлиги жисмоний шахслар учун 8 йил, юридик шахслар учун 4 йилни ташкил этади.

А.ИСАЕВ, Кармана туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи