Bosh sahifa Jamiyat Бирлашган Араб Амирликларининг «Бахт» вазирлиги мутахассислари ўзбекистонлик давлат хизматчилари билан тажриба...

Бирлашган Араб Амирликларининг «Бахт» вазирлиги мутахассислари ўзбекистонлик давлат хизматчилари билан тажриба алмашди

0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Мамнун мижоз» номли давлат хизматлари кўрсатишда мижозга қилинадиган муомала маданияти ва кўрсатиладиган юксак эҳтиром борасида бир ҳафталик ўқув  бўлибўтди.

Унда  Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг «Бахт» вазирлиги  мутахассислари қатнашди. Тадбир давомида иштирокчилар икки мамлакат ўртасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида тажриба алмашдилар, аҳоли билан ишлашда ўзига хос ёндашувларни ўргандилар.

Семинарда Давлат хизматлари Агентлигининг Навоий вилояти бошқармасидан  ходимлар ҳам иштирок этди. Ўқув машғулоти тизимдаги энг кучли 6 нафар касб билимдонини аниқлади.  Улар орасида Навоий вилояти бошқармаси кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси Алишер Нурмаматов ҳам бор. Унинг айтишича, семинардан ходим сифати мижозлар билан ишлаш ва мулоқот қилишнинг ноанъанавий усулларини ўрганди. Мазкур тадбир аҳолига хизмат кўрсатадиган ДХМ ходимларининг одоб-ахлоқ, ҳар бир мурожаатчи учун эътибор даражасини белгилашнинг араб намунасини ўргатди. Эслатиб ўтамиз, БАА давлат хизматларини кўрсатишда катта ютуқларга эришган ва ушбу соҳадаги халқаро рейтингларда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда.