Bosh sahifa Jamiyat “БИЗ СИЗ УЧУН ИШДА ҚОЛДИК, СИЗ БИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!”

“БИЗ СИЗ УЧУН ИШДА ҚОЛДИК, СИЗ БИЗ УЧУН УЙДА ҚОЛИНГ!”

0

Коронавирус эпидемияси сабабли мамлакатимизда эълон қилинган карантин аҳоли хавфсизлиги, саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган зарур чора-тадбир ҳисобланади. Айни вақтда аҳолидан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, айниқса, ёши улуғлар, ёш болалар ва иммунитети паст бўлган, сурункали кассалиги мавжуд фуқароларни имкон қадар кўчага чиқармаслик талаб этилмоқда. 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий бўлинмалари, хусусан, “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ ҳам ана шу мақсадда ташкил этилган “Биз сиз учун ишда қолдик, сиз биз учун уйда қолинг!” челленжида иштирок этди.

IMG_20200330_143948_575

Бундан кўзланган асосий мақсад, табиий ва суюлтирилган газ таъминотида ҳеч қандай чеклов ва узилишлар бўлмаслигини истеъмолчилар орасида кенг тарғиб қилиш, аҳолини ҳеч қандай ваҳимага берилмасдан уйда, оиласи бағрида қолишга ундашдир. 

IMG_20200330_143935_424

Жамият ходимлари табиий газ таъминоти ва аҳолига суюлтирилган газни етказиб беришда махсус ҳимоя ниқоблари, тиббиёт қўлқопларида, шунингдек, зарур воситалар билан дезинфекцияланган транспорт воситаларида аҳолига сифатли хизмат кўрсатишмоқда.  Бу нафақат уларнинг эпидемияга қарши ҳимояси, балки истеъмолчилар саломатлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

IMG_20200330_143953_782

“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати