Bosh sahifa Mualliflardan БОДРИНГ МОЗАИКАСИ ВИРУСИ ҲОСИЛДОРЛИК  КУШАНДАСИ ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

БОДРИНГ МОЗАИКАСИ ВИРУСИ ҲОСИЛДОРЛИК  КУШАНДАСИ ЭКАНЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

0

Бундай вирус нафақат бодринг балки булғор қаланпири ва помидор кўчатларини ҳам зарарлайди.Вирус тушганда барглари сарғиш-яшил тусга киради. Мевалари хунуклашади ва эски барглари ғадир-будур бўртмалар ҳосил қилади. Меваларида эса ёриқлар пайдо бўлиб қорая бошлайди. Натижада экиннинг оммавий нобут бўлиши кузатилади.

Шу ўринда бу зараркунада билан қандай қурашиш керак, деган савол туғилади. Бунинг учун уруғларни экишдан аввал 1 фоизли калий пермаганат марганцовка эритмасида 30 дақиқа давомида зарарсизлантирилади. Кейин тоза сувда ювиб қуритилади.

Касаллик аниқланганда аввало касаланган пояларни ташқарига чиқариб ёқиб ташлайсиз. Вирусни тарқатувчи шира оққанот каби зараркунандаларга кимёвий воситалар билан ишлов беришни унутманг 1 литир ёғи олинган сут 5 гирамм бор ишқори (кислотаси) ва 20 грамм микроэлементли озукани 9 литр сувга аралаштириб бодринг кучатлари барг кисмига пуркашяхши самара беради.

М.НОЗИМОВ, Навоий вилояти Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси Навоий шаҳар агроном инспектори