Bosh sahifa Mualliflardan БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО НОРМАЛАР

БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИ: МИЛЛИЙ ВА ХАЛҚАРО НОРМАЛАР

0

Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тўла ҳуқуқли субъекти бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояга муҳтож қатлами бўлмиш болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ва бошқа умумэътироф этилгаи халқаро шартномаларии тан олди, уларга амал қилиб келмоқда.

Жумладан, 2008 йилнинг 7 январида «Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун боланинг яшаш ҳуқуқи, индивидуалликка ва уни сақлаб қолишга бўлган ҳуқуқи, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқини ҳимоя қилишни, умуман, болаларнинг ҳаёти, эмин-эркин ўсиб улғайиши ва етук камолга етиши билан боғлиқ манфаатлари муҳофазасини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Маълумки, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси IV бўлими билан тартибга солиниб, ХI-ХIII бобларни ўз ичига олади. Мазкур кодекснинг XIII бобида эса ота-она ва болалар ўртасидаги мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий тартибга солинган.

Ота-оналик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагича:

Биринчидан, ота-онаўз болаларига нисбатан тенг хуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Ота-она ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглиги боланинг никоҳ давомида ёки никоҳсиз туғилишидан ёки эр-хотиннинг алоҳида яшашидан, оиладаги моддий мажбуриятларидан қатьи назар, бир хил амалга оширилади.

Иккинчидан, ота-она ўз болаларини тарбиялашда барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эгалиги белгиланган.

Учинчидан, ота-оналик ҳуқуқи болаларнинг манфаатларига зид тарзда амалга оширилиши мумкин эмас. Ота-она ота-оналик ҳуқуқини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси ва бошқа қонунчиликда, халқаро шартнома ҳамда конвенцияларда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларга амал қилишлари шарт.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш долзарб вазифалардан бири ҳисобланиши шак-шубҳасиздир. Шу боис ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш шакллари Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 11-моддасида боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси ёки ўрнини босувчи шахслар томонидан таъминланиши белгиланган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 26-моддасида ҳам кичик ёшдаги болалари учун ота-оналар таълим турини танлашда имтиёзли ҳуқуққа эгалиги қайд этилган. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг «Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари тўғрисида»ги конвенциясида ҳам оналар ва болаларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳимояга бўлган ҳуқуқлари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар бу йўналишда барча лозим ва зарур бўлган чора-тадбирларни, шу жумладан тегишли тузилмалар ёки хизматларни ташкил этиш ва таъминлаш чораларини кўришлари белгиланган. Унга кўра ҳеч кимга таълим олиш ҳуқуқи рад этилиши мумкин эмас. Аҳдлашувчи Томон маориф ва таълим бериш соҳасида ўз зиммасига олган ҳар қандай вазифани амалга оширишда ота-онанинг ўз фарзандларига уларнинг ўз эътиқодлари ва миллий анъаналарига мос таълим берилишини таъминлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиши кераклиги акс этган.

Болалар ёшлиги, қабул қилиш қобилияти ривожланиши, унинг ҳали мустақил ҳаётга тайёр эмаслиги туфайли улар ҳар томонлама ғамхўрлик ва ҳимояга, шу билан бир қаторда ҳуқуқий ҳимояга муҳтож. Бола билим олиш ҳуқуқйга эга. Бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг              41-моддасида, «Таълим тўғрисида»ги ва бошқа қонунларда белгиланган.

Муҳаммадсаид МАВЛОНОВ, Навоий шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ЖҚГ катта тезкор вакили, капитан.