Bosh sahifa Mualliflardan Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа танловида...

Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа танловида иштирок этинг

0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа” Республика танлови эълон қилинмоқда.

Танловнинг мақсади − жамиятда китоб ва китобхонликнинг нуфузини ошириш, китобни маънавий мерос сифатида асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланма/лойиҳаларни аниқлаш ва оммалаштириш.

Танловнинг вазифалари − танлов иштирокчиларини болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилишнинг инновацион шакллари ва усулларини ишлаб чиқишга рағбатлантириш; ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчиларини ҳамда аҳолининг кенг қатламларини китоб ва китобхонлик фаолиятини ривожлантиришга жалб қилиш; болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш соҳасида энг яхши услубий ва инновацион иш тажрибаси базасини шакллантириш; мутолаа фаоллигини ривожлантириш, мутолаа маданиятини ошириш, фуқароларнинг ахборот маданиятини шакллантиришга кўмаклашиш; мутолаа ва китобга бўлган қизиқишни мунтазам ривожлантириш мақсадида турли адабий асарларни, шу жумладан замонавий  муаллифлар ижодини оммалаштириш; ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятида янги китоблар ва мутолаани тарғиб қилишнинг энг самарали услубий ишланмаларини жорий этиш.

Танловда турли вазирлик ва идораларнинг ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, докторантлар, магистрантлар ва олий ўқув юртлари талабалари, китобларни оммалаштириш ва фуқароларнинг мутолаага бўлган қизиқишини ошириш билан шуғулланадиган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.

Танловда ҳар бир номинация бўйича танлов аризасини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган якка иштирокчи ёки бир гуруҳ иштирокчилар қатнашиши мумкин.

Танловнинг ўтказилиш муддатлари: 2019 йил 15 август – 1 ноябрь

Танлов 2 босқичда бўлиб ўтади:

  • I босқич − аризаларни қабул қилиш;
  • II босқич – “INFOLIB – 2019” VIII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида услубий ишланма/лойиҳанинг тақдимоти.

Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати: 2019 йил
15 августдан 1 октябргача.

Услубий ишланма/лойиҳалар қуйидаги номинациялар бўйича баҳоланади: “Интерфаол китоб”, “Фойдаланувчи билан ишлашнинг интерфаол шакллари”.

Аризалар info@natlib.uz электрон почта манзилига “Болалар ва ёшларни мутолаага жалб қилиш бўйича энг яхши услубий ишланма/лойиҳа” Республика танловига мавзуси билан юборилиши лозим.

Танловга юборилган материаллар таҳрир қилинмайди ва қайтарилмайди.

Маълумот учун телефонлар: (99871) 232-83-94; 239-41-18.

Масъуллар: М. Балтабаева, Н. Холдорова, Ф. Рўзиева