Bosh sahifa Tahlil Болангиз интернет кафеда нималар билан машғул?

Болангиз интернет кафеда нималар билан машғул?

0

Навоий шаҳрида бугунги кунда 50 га яқин интернет кафе ҳамда “плейстейшн”лар фаолият юритади. Бир кунда ушбу масканларга ташриф буюрувчилар сони юзлаб нафарни ташкил этиб, улар асосан ёшлардан иборат.

Яқинда бир гуруҳ мактабимиз ўқитувчилари ҳамкорлигида ижтимоий сўров ўтказилиб, интернет кафелардаги ёшлар билан суҳбатлар олиб борилди. Улар асосан бу каби жойларга нега келади? 50 нафардан ортиқ ўқувчи компьютер ўйинлари ўйнаш учун, деб жавоб берган бўлса, саноқли ёшларгина интернет тармоғидан фойдаланиш мақсадида, дея таъкидлашди.

Яна бир фикр. Бу каби кўнгилочар масканларда таъқиқланган ўйинлар ёки сайтлар ҳамда видеофайлларни ёшларимиз кўрмаётгани, ўйнамаётганига ким кафил? Интернет кафе(ёки “плейстейшн”)лар жамоат жойими, албатта бу ерда тартиб бўлиши керак. Юртимизда тадбиркорликка кенг йўл яратилган. Бироқ, ёш авлоднинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатиб пул топаётган баъзи “ишбилармон”ларни оқлаб бўлмайди.

Ҳолатни қандай ўзгартириш мумкин?

Аввало, фарзандларимизнинг хатти-ҳаракатини мунтазам назорат қилиб бориш билан бирга улар дарсдан сўнг қатнайдиган масканларни, ушбу жойлардаги шарт-шароитлар, муҳитни билиш учун ўрганиш олиб боришимиз керак. Бу нафақат мутасаддилар, балки жамоатчилик назорати асосида ота-оналар томонидан ҳам амалга оширилса самарадорлик ортади.

Жамиятнинг гуллаб яшнаши ўзаро ҳамкорлик билан амалга ошади. Тарбия борасидаги ушбу ҳамжиҳатлик, шубҳасиз мазкур жараённинг энг эътирофга сазоворидир.

Гулноза ПЎЛАТОВА, Навоий шаҳридаги 5-сонли уумумтаъли мактабининг информатика фани ўқитувчиси.