Bosh sahifa Mualliflardan Болажонлар ишончли қўлларда

Болажонлар ишончли қўлларда

0

НКМК Ёғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан комбинат тасарруфидаги 2 та стационар ҳамда 1 та кундузги оромгоҳларда болажонларнинг мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жами 800 нафар ўғил-қиз дам олаётган мазкур оромгоҳларнинг ҳар бирида биттадан автоэкипаж ҳамда иккитадан ёнғин назорати ва профилактика гуруҳи инспекторлари фаолият олиб боряпти.

Бугунга қадар ходимларимиз томонидан ёш авлод вакиллари иштирокида “Ёнғин келиб чиқмаслиги учун нималарга эътибор ериш керак?”, “Фавқулодда ҳолатда тўғри ҳаракатланиш” каби мавзуларда 10 дан ортиқ кўргазмали, 20 га яқин амалий семинарлар ўтказилди. Ҳар чоршанба ­– “Ёнғинлар профилактикаси куни” доирасида ҳам тарғибот ишлари давом эттирилиб, бунда оромгоҳ ходимларининг иштироки таъминланаяпти.

Бир сўз билан айтганда, олиб борилаётган саъй-ҳаракатларимиз келажагимиз эгаларининг ёз мавсумини мазмунли, беталафот ўтишига хизмат қилмоқда.

Жасур КЕНЖАЕВ, Акмал ҲАКИМОВ,

НКМК ЁХТБ ходимлири.