Bosh sahifa Jamiyat Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарлари Навоийда сайёр қабул ўтказмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарлари Навоийда сайёр қабул ўтказмоқда

0

Бу ҳақда МИБ Навоий вилояти бошқармаси хабар берди. Бугун, 9 апрель куни  мазкур сайёр қабул Зарафшон шаҳри, Томди ва Учқудуқ туманлари аҳолиси иштирокида Зарафшон шаҳридаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилмоқда.

Эртага эса учрашувлар Навоий шаҳри, Кармана, Конимех, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи ва Қизилтепа туманлари аҳолиси учун Кармана туманидаги 2-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида  бўлиб ўтади.