Bosh sahifa Jamiyat БОШПАНА БЎЛМАСА, ОДАМНИНГ БИРИ ИККИ БЎЛМАЙДИ

БОШПАНА БЎЛМАСА, ОДАМНИНГ БИРИ ИККИ БЎЛМАЙДИ

0

— Давлат хизматлари маркази ходимлари кўмаги ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Чунки, субсидияга ариза ташлаш учун ҳужжатларимни йиғишга давлат хизматчисининг катта ҳуқуқий ёрдами тегди, — дейди учқудуқлик Гулнозахон Зоирова.  

          —  Икки нафар фарзандим бор, 9 йилдан буён ижарада яшаймиз. Бирин-кетин фарзандларим туғилди. Бола парвариши билан уйда ўтирдим. Ҳозирда турмуш ўртоғим билан Шимолий кон бошқармасида ишлаймиз. Аммо, ижара тўлови оила иқтисодини еб битиради. Бу фикрим ижарада яшаётганларга яхши аён. Ўзингни бошпананг бўлмаса, одамнинг бири икки бўлмаскан. Аммо, субсидия ҳақидаги хукумат қарори чиққанда юрагимда бир умид пайдо бўлди. Шу илинж мени Учқудуқ тумани Давлат хизматлари марказига бошлади. Мана уйнинг бошланғич тўлови учун 29 миллион пул ажратилди. Шунчалар хурсандманки, дейди севинч кўз ёшлари билан уй бекаси. 

 Ана шундай субсидия олиш тўғрисидаги хабарномани олган фуқаролардан бири Улуғбек Йўлчиев бўлади. Унинг айтишича, ариза ташлаганида таниш билишлари ишончсизлик билан “кам таъминланган оилаларга субсидия олишга йўл бўлсин” деган экан. Энди, баралла айта оламан, давлат томонидан 29 миллион сўм маблағ қайтармаслик шарти билан уй-жой олишимга ажратилди. Аслида ўз яқинларим ҳам менга бунча пулни беришига имкони йўқ. Фуқаропарварлик шунча бўлар-да, дейди Улуғбек Йўлчиев. Унинг оиласида уч фарзанд тарбияланаяпти, турмуш ўртоғи ишламайди. Шу боисдан хабарномани уй бекасининг ўзи олишга келди.   

Айни кунда Учқудуқ тумани Давлат хизматлари марказлари орқали субсидия олиш учун 38 та мурожаат тушган бўлиб, ишчи гуруҳ хулосасига асосан ижтимоий мезонларга мувофиқ 4 нафар аризачи ўз хабарномаларини олиб кетишди. Махсус комиссия таркибида  ҳокимлик, молия, солиқ, банк, кадастр, Ёшлар иттифоқи, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, бандлик, ички ишлар тизимидан вакиллар мавжуд. Дарвоке, субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда жорий йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади.

Умарқул Худойқулов,  Учқудуқ тумани ДХМ директори.