Bosh sahifa Jamiyat Бозордаги нарх-наволар: тарвуз-қовун нега қиммат?

Бозордаги нарх-наволар: тарвуз-қовун нега қиммат?

0

Ёзнинг  жазирамасида   мева-чеваларга,  полиз  маҳсулотларига  бўлган  талаб  ҳар  қачонгиданда   ошади.  Бунинг  илмини  олган  деҳқон  бозори  чаққон  дала  меваларини  юк  машиналарига  ортиб  шаҳар  марказларига  шошилади.

Деҳқон  бозорларини  тўлдириб  турган  тарвуз,  қовун  ва  ҳандалакларнинг  ранго-ранг  бўлиб  туриши  кўзни  қувонтиргани  ҳолда  кишининг  харидга  бўлган  иштиёқини  оширади. Албатта,  бундай  олди-сотди  жараёнида  сотувчи  омили  ҳам  муҳим.  Аммо  нарх-наво  масаласига  келганда…   Яқин  бир  ой  давомида  бу  махсулотлар  харидорларни  андак  бозор  расталари  ёнида  ўйлантириб  қўймоқда.

Нега  тарвуз-қовуннинг  нархи  донада  эмас,  килограмм  билан  белгиланаяпти?  Бу  саволга  жавоб  топиш  мақсадида  деҳқон  бозори  томон  йўл  олдим.  Буни  қарангки,  бир  ярим  мингдан  икки  ярим  минг  сўмгача  нархланган  бу  маҳсулотлар  айрим  юртдошларимизнинг  чўнтагини  ранжитаётганлиги  мени  бозор  мутассаддиларининг  идорасини  ахтаришга  ундади.  Хўш,  нархлар  пасаядим?

––  Ҳозирда  кўпчилик  тумандошларимизни  ўйлантираётган  саволлардан  бири  сизда  ҳам  пайдо  бўлиши  табиий  албатта.  Халқимиз  дастурхонини  айниқса  ёз  кунларида  безайдиган  полиз  маҳсулотлари  бу  мавсумда  қимматлашганини  фақат  сув  танқислиги  ва  суғориш  тизимидаги  баъзи  камчиликлар  билан  боғлаш  менимча  тўғри  эмас.  Негаки  юртимизнинг  турли  вилоятларида  етиштирилаётган  тарвуз-қовунларнинг  ҳамёнбоп  бўлиб  бораётганлиги  бунга  сабаб  бўлади,  ––  дейди  “Кармана  деҳқон  бозори”  МЧЖ  назоратчиси  Нодир  Бахромов.    ––  Бундан  ташқари  ҳафтанинг  якшанба  кунларида  ярмаркалар  ташкил  қилиб  бормоқдамиз.  Бозорга  нисбатан  30  фоизга  арзонлаштирилган  маҳсулотлар  қаторида,  насиб  этса,  тарвуз,  қовунларни  ҳам  учратишингиз  мумкин. Маъмуриятимиз  томонидан  сотувга  чиқарилиши  режалаштирилган   арзон  полиз  маҳсулотлари  элимиз  хонадонларига  етиб  боради.

Талабга  яраша  муносиб  таклиф  бўлса  бозорлардаги  нархлар  фуқароларга  мақул  тушиши  шубҳасиз.

 

        Б.ЖЎРАМУРАДОВ.