Bosh sahifa Jamiyat БУ МАСКАНДА ВАТАНПАРВАР ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР ТАРБИЯЛАНАДИ

БУ МАСКАНДА ВАТАНПАРВАР ЎҒИЛ-ҚИЗЛАР ТАРБИЯЛАНАДИ

0

Аввал  хабар  қилинганидек,  жорий  йилда  Ўзбекистон  Республикаси  Ички  ишлар  вазирлиги  Навоий  академик  лицейига  кириш  имтиҳонлари  бошлаб  юборилган  эди.  Яқинда  имтиҳонлар  ўз  ниҳоясига  етиб,  муносиблар  ўқув  даргоҳида  таълим  олишдек  бахтга  муяссар  бўлдилар.

2017  йилдан  фаолиятини  бошлаган  мазкур  академик  лицей  янаги  йилга  ўз  сафини  кенггайтирди.   Ўтган  йилга  нисбатан  квоталарини  йигирмата  ( 130 нафардан  150  та )га  оширган  мазкур  билим  юрти  янги  ўқув  йилига  тайёргарлик  ишларини  бошлаб  юборган.

Жорий  йилнинг  бошида  академик  лицей  ўқувчиларини  махсус  ўқув  формалари  билан  таъминлаш,  дарсхоналарни  жойлардаги  ИИБ  нинг  соҳавий  хизматлари  томонидан  жиҳозлаш,  тегишли  норматив  ҳуқуқий  ҳужжатлар,  баннерлар,  энг  сўнги  техникалар  ва  бошқа  наъмунавий  нусхалар  ўрнатилган  ўқув  методик  хоналар  ташкил  этиш  бўйича  ишлар  амалга  оширилди.  Келгусида  ўқувчиларни  таълим  жараёнларига  янада  кенг  қамраб   олиш  мақсадида  янги  педагогик  технологиялардан  фойдаланиш  кўзда  тутилмоқда.

Белгиланган  режалар  асосида  ўқувчи  ёшларларни  ички  ишлар  органларида  узоқ  йиллар  самарали  хизмат  қилиб,  истеъфога  чиққан  фаҳрийлар  билан  учрашувлар  ташкил  этиш,  шаҳримиз  ҳудудида  ўтказилаётган  амалий  тадбирларга  жалб  этиш,  уларни  саф  изматларига  яқинлаштириш  ва  бевосита  кенг  жамоатчиликнинг  ИИБ  ходимлари  билан  амалга  ошириладиган  тадбирларда  қатнашишини  таъминлаш  мазкур  лицейнинг  ўқув  дастуридан  ўрин  олган.

Ўқувчиларнинг   соҳада  юз  бераётган  янгилик  ва  ўзгаришлар,  тегишли  қонун  ҳамда  норматив  ҳужжатлар  билан  ҳафтанинг  ҳар  душанба  куни  тўлақонли  таништириб  борилади.  Бу  дарслар   ўқувчиларнинг  кенгроқ  билим  олишини,  қизиқишини  ошириши  билан  биргаликда  ҳуқуқий  саводхонлигини  ҳам  юксалтириб  боришини  таъминлайди.  Бундан  ташқари  ўқув  юртида  “Навқирон  фидокорлар”   клуби  ташкил  этилиб,  ўзини  ҳар  жиҳатдан  намоён  этган,  ўқув  машғулотларини  яхши  ўзлаштирган  ўқувчилар  муносиб  тақдирланади.

–   Мазкур  академик  лицейнинг  ташкил  этишдан  мақсад  ички  ишлар  ходимлари  учун  зарур  бўлган  юксак  ватанпарварлик  ҳамда  маънавий-ахлоқий  фазилатларга,  дастлабки  билим   ва  кўникмаларга  эга  бўлган  етук  ёшларни  ИИВ  нинг  олий  таълим  муассасаларига  мақсадли   тайёрлашдир,  –  дейди   маънавий,  маърифий  ишлар  бўйича  директор  ўринбосари  Норова  Гулсанам.  –  Эндиликда  ўқувчиларнинг  ҳар  томонлама  билим  олишлари  учун  етарлича  шарт-шароит  яратиб  бериш  олдимизда  турган  муҳим  вазифалардан  бири  ҳисобланади.

Ҳозирда  мазкур  билим  юртида  ўқув  йилига  тайёргарлик  ишлари  олиб  борилмоқда.  Келгусида  бу  даргоҳдан  бўлажак  тинчлик  поспонлари  етишиб  чиқиши  халқимиз  фаровонлигига  хизмат  қилади.

 

 

 

  Б.СЕВДИЁР  ўғли.