Bosh sahifa Jamiyat Бухоро шаҳрида Навоий ҳамда Бухоро вилоятлари тергов ва суд органлари вакиллари учун...

Бухоро шаҳрида Навоий ҳамда Бухоро вилоятлари тергов ва суд органлари вакиллари учун амалий семинар ўтказилди

0

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Бухоро шаҳрида Навоий ва Бухоро вилоятларининг терговга қадар текширув, суруштирув ва тергов органлари (прокуратура ва ИИБ) ва суд ходимлари учун суд экспертизаларини ўтказишга зарур бўлган тадқиқот объектларини йиғиш, сақлаш ва тақдим этиш усуллари тўғрисида ҳудудий семинар ташкил этилди.

Семинар криминалистик экспертизалар тайинлаш, ашёвий далилларни аниқлаб олиш, ҳодиса жойида мурдани кўздан кечириш, одам ДНК эскпертизасини ўтказишнинг қоидалари, ўзига хос хусусиятлари, бу борадаги амалиётни янада такомиллаштириш, соҳа ходимларининг экспертлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича савол-жавоб, муҳокама тарзида ўтиб, тадбир якунида ўзаро ҳамкорлик суд экспертизаларининг одилона ва  ҳаққонийлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Маълумот учун, Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Суд экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида  суд экспертиза тзимини такомиллаштириш,  илмий тадқиқотлар натижаларини суд-экспертлик фаолиятига татбиқ этиш каби вазифалар белгиланган.