Bosh sahifa Jamiyat БЎЛИМ — ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁР! 

БЎЛИМ — ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁР! 

0

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан Нурота туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди. Тадбир туман ҳокимлиги биносида йиғилиш билан бошланди. 

Унда ўқув машқининг мақсади, эпидемик вазият ҳолатидан келиб чиқиб, ўқув машқини ўтказиш тартиблари бўйича иштирокчиларга тушунча ва йўриқномалар берилди. Шунингдек, тадбирда тегишли хизматлар, жумладан “Нуротатумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғининг ахбороти тингланди.  

3 кун давом этган тадбир доирасида “Нуротатумангаз” газ таъминоти бўлимида ҳам  “Техноген тусдаги фавқулодда вазият содир бўлганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда туман ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди. 

Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда объект алоқа ва хабар бериш гуруҳининг ҳаракатлари, жабрланганларни қутқариш, жумладан, ис газидан заҳарланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, содир бўлган ёнғин ва газ тақсимлаш қурилмаларидаги аварияларни бартараф этиш тадбирлари бўйича  амалий ҳаракатлар харита ёрдамида тушунтириб берилди. 

Ўқув машқи якунида бўлим фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга “тайёр” деб баҳоланди. 

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.