Bosh sahifa Jamiyat БУЁҒИГА ҲАЛОЛЛИК ВАКЦИНАСИ БИЛАН ЭМЛАНМАСАНГИЗ БЎЛМАЙДИ

БУЁҒИГА ҲАЛОЛЛИК ВАКЦИНАСИ БИЛАН ЭМЛАНМАСАНГИЗ БЎЛМАЙДИ

0

Яқин кунларгача мурожаатчининг шикояти бўғзида қолган замонлар бўлди. Энди-чи? Фуқаро бугун у ёки бу  муаммоси юзасидан мурожаат қилдими, эртасига албатта арзи ҳоли инобатга олиниб, масаласига ечим топилмоқда ёки ҳуқуқий тушунтиришлар берилаяпти. Айниқса, Давлат хизматлари Агентлигида  ҳар бир фуқаро эътирози биринчи раҳбар назорати ва эътиборида. Шу кунларда ФҲДЁ идоралари фаолияти юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар, шикоятлар ўрганилмоқда. 

“Сирли мижоз” тадбири ўз натижаларини ҳам бера бошлади. Келгусида тизимда мурожаатчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган камчиликлар, коррупция ва ваколати суъистеъмолига йўл қўймаслик учун ходимлар ўртасида вебинарлар ташкил этилди. Ана шундай онлайн тадбир ДХА Навоий вилояти бошқармасида ҳам ўтказилди. Унда вилоят бўйича ФҲДЁ идоралари мудиралари иштирок этдилар. Аслида беш қўл баробар эмас. Аммо, ФҲДЁ идоралари мудиралари учун ваколат ва хизмат кўрсатиш бурчи бирдай. Бугун тизим учун замонавий техник имкониятлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш яхшиланди. Иш кўлами кенгайганлиги туфайли янги иш ўринлари ҳам ажратилди. Фақат ходимлардан тўғри йўлда қолиб, ҳалққа ҳалол меҳнат қилиш талаб қилинаяпти, холос. 

Аслида ҳалолликка не етсин. Айни пандемик вазиятдаги синовли дамларда фуқаролар учун жиндек кўнгилсизлик ҳам ортиқча. Муроса-и мадора билан истаган муаммога жавоб топиш мумкин. Вебинарда иштирокчилар учун биринчи галда карантин қоидаларга амал қилган ҳолда аҳолига хизмат кўрсатиш, мурожаатчиларга хизмат кўрсатиш жараёнида муомала маданиятга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди. Мурожаат этилган масалалар юзасидан сунъий бюрократик тўсиқ, сансоларликка йўл қўймаслик, хуллас фуқарони овораи сарсон қилмаслик бўйича қатъий талаблар қўйилди. Тўлов интизомига риоя қилиш, яъни тўловларни нақд ва нақдсиз пул кўринишида бевосита қабул қилган ходимга нисбатан меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари қўйилди.  Хуллас, ФХДЁ идоралари вакиллари “Сирли мижоз” тадбирининг бош қаҳрамонига айланмаслиги учун ҳалоллик вакцинаси билан эмланишлари зарур.

Лазиз Ҳамраев, ДХА Навоий вилояти бошқармаси  бош маслаҳатчиси.