Bosh sahifa Mualliflardan Cавдо ташкилотлари диққатига!

Cавдо ташкилотлари диққатига!

0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, давлат Рақобат қўмитасининг 2018 йил 25 майдаги 29-қ ва 01/15-10/12-сон қарори билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган “Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш бўйича савдо ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиш белгиланган.

Бунда, савдо ташкилотларини аниқлаш ташкил этилган танлов комиссияси асосида амалга оширилади.

Танловда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, турғун савдо шаҳобчаси мавжуд юридик шахслар қатнашишлари мумкин.

Комиссия танлов бошланишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет тармоғида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилиши кўрсатилган.

Танлов  Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармасида 2019 йил 31 август куни ўтказилади. 

Савдо ташкилотлардан аризаларни қабул қилиш 2019 йил 24 август кунигача амалга оширилади.

Танлов ғолибларини аниқлаш икки босқичда амалга оширилади.

Танлов ҳақида батафсил маълумот Бюронинг mib.uz сайтлари ва ҳудудий бошқармаларидан олиш мумкин:

Маълумот учун : Бюронинг Навоий вилоят бошқармасининг 223-41-47 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.