Bosh sahifa Jamiyat Чуялик тадбиркор: солиқ имтиёзи туфайли тежалган маблағлар эвазига фаолиятимизни кенгайтирдик

Чуялик тадбиркор: солиқ имтиёзи туфайли тежалган маблағлар эвазига фаолиятимизни кенгайтирдик

0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши мазкур ҳудудларда яшовчиларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилашнинг янги даврини бошлаб берди.

Мазкур қарорда вилоятнинг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирқовуқ, Қизилча, Гум ва Чуя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида саноат ва хизмат кўрсатиш, фаолият юритувчи янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари барча солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар тўлашдан чорвачилик ва туячилик мақсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари ягона иштимоий тўловдан, ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий белгиланган солиқ тўлашдан 2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 январига қадар озод этилган.

Мазкур имтиёзларнинг қўллланилиши боис, бугунга қадар ушбу ҳудудларда жами 4173 нафар якка тартибдаги тадбиркорларнинг 8 миллиард 654 миллион сўмлик қатъий солиқ суммалари ўз ихтиёрларига қолди. Шу билан бирга ушбу ҳудудларда фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорлар сони  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1498 тага ошган. Шунингдек қарор билан 1135 та корхоналарга 14,3 миллиард сўмлик имтиёзлар ҳам берилди.

Берилган ушбу имкониятдан туманлардаги тадбиркорлар унумли  фойдаланиб иқтисодий аҳволини янада яхшилашга эришди. Тадбиркорларнинг фикрича Президентимизнинг юқорида номи айтилган қарори ушбу соҳада фаолият кўрсатувчиларни янада руҳлантирмоқда.

­­— Қарорга асосан 12 миллион сўмга янқин солиққа тўланадиган маблағ ўзимизда қолди, ­– дейди чуялик тадбиркор Муҳаббат Раҳимова. — Олдин озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланар эдим. Ҳозирги кунда тежаб қолинган маблағлар ҳисобига фаолиятимни кенгайтириб, тикувчилик цехини очдим. Ҳозирги кунда 10 нафар қишлоғимиздаги хотин-қизларни иш билан бандлигини таъминладим.

Таъкидлаш керак, тадбиркорлик қилиш истагидаги юртдошларимизга ҳам ҳуқуқий ҳам молиявий кўмак берилаётгани жойларда аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, энг муҳими одамларнинг бугунги ислоҳлардан рози бўлиб яшашида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Нурбек САФАРОВ, Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси катта инспектори.