Bosh sahifa Jamiyat Маҳаллий мутахассислар англиялик экспертлардан сабоқ олди

Маҳаллий мутахассислар англиялик экспертлардан сабоқ олди

0

Замонавий билимларни пухта эгаллаган, компютер саводхонлиги зўр, бир неча тилларда сўзлаша оладиган одам ҳар бир соҳа учун керак.  Айни кунда Давлат хизматлари агентлиги ва адлия тизимида кадрлар салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Буюк Британия Қироллиги билан халқаро ҳамкорлик доирасидаги келишувларга асосан бошқарув тизимида давлат хизматчиларининг билим ва кўникма малакаларини оширишга қаратилган дастури бўйича ўқувлар якунига етди. Ўқув машғулотларида тизимда бошқарув малакаси ва кўникмалари, муносабат ва муомала психологияси,  соҳа бўйича лидерлик қобилиятидаги муаммолар, бошқарувда ҳис-ҳаяжоннинг ножўя таъсири, ўз салоҳиятига холис баҳо бериш каби жиҳатлар ўрганилди. 

Ўқув машғулотларини олиб борган англиялик эксперт Тов Стин Соренсин хонимнинг таъкидлашича, бу дастур Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш йулида шиддат билан кечаётган ислоҳотлар учун салоҳиятли кадрлар, давлат хизматчиларидаги етакчилик қобилиятини шакллантиришга кўмак беради. Ҳукумат томонидан Адлия вазирлиги ташаббуси билан уюштираётган бундай ўқувлар давлат хизматчиларининг ҳуқуқий жиҳатдан билим кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради,  дейди Соренсон хоним. Семинар тренинг якунида тингловчиларга ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатлар берилди. Бу машғулотлар тизим ходимлари учун фойдали бўлиши билан бирга давлат хизматчиларидаги етакчилик қобилиятини тўлақонли шакллантира олди.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати