Bosh sahifa Jamiyat Давлат хизматчисининг энг биринчи вазифаси нима?

Давлат хизматчисининг энг биринчи вазифаси нима?

0

 Доимо шундай бўлган, билимли ва салоҳиятли кадрларга эҳтиёж баланд. Ҳатто, ишсизлик даражаси юқори бўлган мамлакатларда ҳам. Шуни унутманг, агар тўрт беш тил билиб, замонавий билимларни эгаллаган бўлсангиз, ҳар бир соҳа учун кераксиз. Айниқса, ахборот коммуникациялари ривожланган, рақамли иқтисодиёт даврида, халқ таъбиридаги “вундеркен” ходим бўлсангиз ишонинг, сиз ҳеч қачон иш изламайсиз. Аксинча, сизга талабгор ташкилот ва идоралар кўпаяди. Аммо, шундай касблар борки, мутахассис ўз устида доимо изланиши, ўқиши, билимини ошириши жоиз. Бу борада мулоҳазамизни ўзгача ёндашувда давом эттирсак.

Биласиз, аҳоли энг кўп борадиган манзиллардан бири бу давлат хизматлари марказидир. Марказ фаолиятини бир соат кузатган одам мазкур тизимдаги иш кўлами ва кўрсатилаётган хизмат сифатига холис баҳо бера олади. Чунки, фуқаролар ҳам анойи эмас. Бироз кўнглини хира қиладиган ҳолатни кузатса бас, дарҳол мурожаат қилади ёки жамоатчилик фикрини уйғотиш учун ижтимоий тармоқларда пост қолдиради. Бу жараён эса давлат хизматчиларининг ўз ишини пухта бажариши ва билим кўникмаларини янада оширишга ундайди.

Давлат хизматчиси юридик ва жисмоний шахс мурожаатлари учун 130 турга яқин хизматлар кўрсатиш ва бу хизматларнинг маъмурий регламентларига оид қонунлар, яъни ҳар бир хизматга оид тўловлар ва муддатлар, талаб этиладиган ҳужжатларни билиш, хуллас ходимдан кучли юридик билимни талаб этади. Мабодо марказ ходими ўз устида ишламаса, ҳуқуқий билимини оширмаса, бундай мутахассис соҳада ишлай олмайди. Чунки, тизим талаби шундай.

Бу борада вилоят бўйича давлат хизматлари марказларида ДХА вилоят бошқармаси томонидан мунтазам равишда маъмурий регламентларни ўрганишга доир дарс машғулотлари ўтказилади. Бундай ўқувлар тизим учун ҳам мутахассислар учун ҳам фойдали. Чунки, марказ ходими  кучли юридик билим ва малакага эга бўлиши, муомала ва мулоқот маданиятида дипломат, ахборот коммуникация тармоқларидан фойдаланишда тезкор бўлиши шарт. Боиси, Давлат хизматлари агентлиги гўё санитар тизим. Ўзини ўзи тозалайди ва ривожланади.

Алишер Нурмаматов, ДХА Навоий вилояти бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи