Bosh sahifa Mualliflardan ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 2 ЁШДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ 2 ЁШДА

0

Давлат хизматлари Агентлиги. Бу тизим халқ орасида тез тилга тушди. Шунчаки эмас, шаффоф ва қулай хизмати туфайли….Аҳоли мурожаатлари тезкор давлат хизмати кўрсатгани туфайли… Тадбиркорларнинг жонига оро киргани, қоғозбозлик, оворагарчиликларига чек қўйгани туфайли. Яна олис ҳудудлардаги фуқароларга макбул тушган сайёр хизмати туфайли…Эҳ-ҳе санасангиз саноғи йўқ хизмат. Одамлар ҳаловати ва ҳаётидан рози бўлиб яшаши учун йўлга қўйилган ва эътироф этилаётган хизмат.

Навоий вилоятида Давлат хизматлари Агентлигининг бошқарма ҳамда 10 та туман ва шаҳарларида барча кулайликларга эга давлат хизматлари марказлари халқ ихтиёрида. Тизим икки йил давомида халқ ишончини тўлиқ қозонди. Нафақат фуқаролар балки, соҳа ходимлари ҳам замонавий ва барча қулайликларга эга марказлар фаолиятидан мамнун.

Ўзи аслидаям аҳоли манфаати учун уйлаб қилинган ислоҳот албатта кутган натижани беради. Ҳалқ ҳаёти фаровонлик томон юз бурдими, демак, дунё элларининг ҳам қизиқиши ортади. Биргина хорижлик ишбилармонларни олинг. Жорий йилнинг ўзида Америка, Швеция, Германия, Англия, Хитой, Корея, Туркия, Эрон, Араб амирликлари ва бир қатор давлатлардан ишбилармонларнинг вилоят ҳудудига келиб сармоя киритаётгани, бинесини очаётгани эътирофли. Шуни таъкидлаш жоизки, хорижлик сармоядорлар юртимизда корхоналар очиш учун мурожаат қиладиган илк идора Давлат хизматлари маркази бўлади. Айни кунда чет эллик инвесторларга «яшил йўлак» тамойили асосида кўрсатилаётган хизмат сифатини юқори баҳолашмоқда, улар…30 дақиқа чет эллик ҳамкор учун юртимизда бизнес юритиш ҳуқуқини беради. Бу жуда катта имконият ва қулайлик. …

12 декабрь куни марказга келган ҳар бир фуқаронинг кўнглига йўл топилди. Байрам баҳона турли танловлар, тадбирлар ёшлар учун турли викториналар ҳам ўтказилди. Масалан, Учқудуқ туман ДХМда «Очиқ эшиклилар куни» ўтказилди, Зарафшон шаҳар ДХМда марказ хизматидан фойдаланган мурожаатчиларга совғалар тақдим этилди, Навоий шаҳар ДХМда фуқароларга китоб ҳадя этилди.

Эндигина ташкил этилганига икки йил бўлган, фуқароларга 130 дан ортиқ давлат хизматини кўрсатаётган соҳада яна қанча давлат хизмати келиб қўшилади, билмадик. Аммо, шуниси аёнки, Президентимиз ташаббусида очилган бундай марказлар факат одамлар розилиги учун ишлайди, халқимизнинг истак ҳоҳиши учун фаолият олиб боради.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати