Bosh sahifa Yangiliklar Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси огоҳлантиради!

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси огоҳлантиради!

0

Маълумки, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига айлантириш учун фуқаролар давлат хизматлари марказларига мурожаат қилмоқдалар. Аммо, турли хил асоссиз хабарларга чек қўйиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси қуйидаги эслатмани очиқлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020 йил 31 декабрь кунига қадар янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати белгиланган.

Демак, йил якунида безовта бўлаётган фуқароларни тинчлантириш мақсадида мазкур давлат хизматини олиш учун яна бир йил муддат борлигини эслатмоқчимиз.

Дарвоқе, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намуналарига алмаштириш учун фуқаролардан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони талаб этилади, холос. Ҳеч қандай оворагарчиликсиз, 10-15 дақиқада  янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномангиз қўлингизга оласиз.

Қарорга қўра, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгиланган. Такрор айтамиз, 2021 йилнинг 1 январидан ҳақиқий эмас, деб топилади.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати