Bosh sahifa Jamiyat Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича айрим маъмурий регламентлар тасдиқланди

Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича айрим маъмурий регламентлар тасдиқланди

0

2020 йил 23 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 327-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш  бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

️Жумладан, бир марталик нафақа пули, халқ тилида айтганда «суюнчи пули», яъни фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа назарда тутилган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидагича:

Ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.