Bosh sahifa Yangiliklar Давлат хизматлари кўрсатиш марказларига 10 та “DAMAS” топширилди

Давлат хизматлари кўрсатиш марказларига 10 та “DAMAS” топширилди

0

Давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак деган тамойил ҳаётда тобора ўз аксини топмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони юзасидан Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги фаолияти йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далилидир.

Куни кеча Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да агентликнинг вилоятимиздаги 10 та шаҳар-туман давлат хизматлари кўрсатиш марказларига “Damas” автомашиналари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов иштирок этган тадбирда мазкур марказлар мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирок этди. Тадбирда юқоридаги фаромн мазмун-моҳияти ҳақида гап борар экан, унинг ижроси юзасидан жойларда ҳудудий бошқармалар ҳамда туман ва шаҳарларда тегшишли марказлар ташкил этилиб, аҳолига “ягона дарча” тамойили асосида 30 дан зиёд давлат хизматлари кўрсатилаётгани таъкидланди.

Вилоят ҳокими К.Турсунов фармон ижроси юзасидан ҳудудда олиб борилаётган ишлар хусусида гапирди. Аҳолига кўрсатилаётган тезкор ва сифатли, шаффоф давлат хизматлари сансоларлик, буйруқбозлик, қоғозбозлик, турли сарсонгарчиликларнинг олдини олаётгани алоҳида таъкидланди.