Bosh sahifa Mualliflardan Давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими юксалмоқда

Давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими юксалмоқда

0

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини рўёбга чиқариш, шунингдек аҳолининг ҳаёт даражасини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини сифат жиҳатидан янги даражага ўтказиш жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Қисқа вақт оралиғида «ягона дарча» тамойили бўйича кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 100 та хизматдан ортди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар сони эса 50 баробарга ошди. Бунда, кўрсатиладиган давлат хизматлари кўрсаткичи қўшимча давлат хизматлари жорий этилиши муносабати билан яна икки баробар ортиши кузатилди.

Бизнес юритишда ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш ва давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада ривожлантириш мақсадида:

  1. 2019 йил 1 июндан бошлаб шундай тартиб белгиландики, унга кўра:

жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматлари марказларида  фуқаролар доимий рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан қатъий назар давлат хизматларини экстерриториал тамойил бўйича олишга ҳақли;

давлат хизматларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — Ягона портал) орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади;

  1. 2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний шахслардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланди.

Давлат бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органлари, АТБ «Халқ банки», Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан электрон ўзаро ҳамкорлик орқали фақат идоралараро интеграциялашув платформасига ахборот олиш учун уланиш йўли билан мустақил равишда сўрайдилар ва оладилари белгилаб қўйилди.

Йигитали БАҲРИДДИНОВ,  Кармана туман Давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси