Bosh sahifa Jamiyat Давлат хизматлари марказлари абитуриентлардан 5 та ОТМга ҳужжат қабул қилишни бошлади

Давлат хизматлари марказлари абитуриентлардан 5 та ОТМга ҳужжат қабул қилишни бошлади

0

Бугун Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудлардаги давлат хизматлари марказларига ёшлар, аниқроғи абитуриентлар Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжат топширишга кела бошладилар.

Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази. Навоийлик Фаррух Хусанов Самарқанд Давлат университетига ўқишга кириш учун бундан икки йил аввал ҳам ҳужжат топширган эди.

Жорий йил абитуриентларга берилган имкониятлар, яратилган қулайликлардан у роса қувонди. Йўл оворагарчилиги-ю, вақт исрофи..,айниқса пул сарфланиши тежалганидан мамнун. Бундан ташқари, у жорий йил хўп тайёрланди, тўплайдиган бали учта ОТМдан бирига ўтишига астойдил ишонади. Ҳа,я Фаррух Хусанов 10 дақиқа ичида бор йўғи учта ҳужжат билан Давлат хизматлари марказидан Самарқанд Давлат университетининг абитуриентига айланиб, чиқиб кетди.

Нурота тумани давлат хизматлари маркази. Нуротанинг  Сентобсойида яшовчи Яхшигул Сафарова уч йилдан буён хуқуқшунос бўлишини истаб, ОТМларга ҳужжат топширади.

— Жорий йил ўқишга кириш имконияти кўпроқ, белгилаган учта ОТМнинг хеч йукса бирида омадим чопар, — дейди Яхшигул. — Ўтган йили ҳам шу марказга келиб, Тошкент Давлат Юридик Универстетига ҳужжат топширган эдим. Бу йил ҳам ўз иқтидоримни синаб кўрай. Марказдан ҳужжат топшириш жуда қулай. Бор йўғи ярим саот вақтингиз кетади. Қолаверса, бизнинг Сентоб қишлоғи каерда, Тошкент каерда…Йўлнинг узоқлигини айтмайсизми. Ман ишонаман ҳали юртимизда хориждагидек масофадан туриб имтиҳон топшириш даври ҳам келади.

Конимех тумани Давлат хизматлари маркази. Туманнинг  «Бирлик» маҳалласида яшовчи Аскар Абдуллаев умумтаълим мактабини ҳам, коллежни ҳам қозоқ тилида таҳсил олиб тамомлади. Қабулнинг биринчи куни марказдан туриб, Қорақалпоқ Давлат университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширди. Ҳаммадан ҳам ота-онасининг қувончи чексиз. Боиси улар энди аввалги авлоддек, меҳнат таътили олиб, боласининг ҳужжатини топшириш учун узоқ йўл босиб, Нукус шаҳрига бормайдилар. Ўқишга ҳужжат топшириш туманнинг ўзида ҳал бўлди. Аскар Абдуллаев айтишича, у фуқаролик паспорти, касб-ҳунар таълими муассасини тугатганлиги ҳақидаги дипломи, имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини марказ ходимига  тақдим этди, холос. 15 дақиқада давлат тест марказлари учун ундириладиган йиғим  101 минг 365 сўмни тўлаб, маълумотлар расмийлаштирилган  сўровноманинг бир нусхасини олиб кетди.

Давлат хизматлари маркази ходимларининг таъкидлашича, мазкур давлат хизмати тури бўйича фуқароларнинг ўзлари ҳам ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатлари ҳам кузатилмоқда. Хуллас, Навоий вилоятининг барча ҳудудларида марказ ходимлари миллионлаб одамларнинг ҳаётига мазкур янгиликни киритиш билан уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини мустаҳкамламоқдалар. Қолаверса, ҳаётдаги бундай реал воқелик туфайли одамлар дунёқараши ўсади, барча қулайликлар халқ учун, унинг ҳаётидан рози-ризолиги учун эканлигини англаб етади.

Рустам ҚАРШИБОЕВ, Фаррух РЎЗИЕВ, ДХА Навоий вилояти бошқармаси.