Bosh sahifa Jamiyat Давлат хизматлари марказлари ходимлари фаолиятидан қониқяпсизми?

Давлат хизматлари марказлари ходимлари фаолиятидан қониқяпсизми?

0

«Инсон касбни пул топиш мақсадида эмас, ўзига шу ишни ёққанлиги учун танлаши керак» дейдилар. Бугун Давлат хизматлари Агентлигида аксарият ўз касбининг фидойилари, шу ишни яхши кўриб, ундан оиласига фаровон турмушни таъминлаш учун меҳнат қилаётганларни учратасиз. Энг асосийси, улар ўз билимлари, касб малакасини ошириш учун доимо изланадилар.  Бежизга  илм – энг фазилатли амалдир, чунки у икки дунё саодатининг калити, дейилмаган-да. Гапнинг индаллоси шу.

Давлат хизматлари Агентлигида салоҳиятли кадрлар ишлашини замоннинг ўзи тақозо этмоқда. Бунинг учун тизимда ишлаётган ходимнинг давлат хизматларини кўрсатиш савияси юқори, компютер саводхонлиги, тил билиши, муомала маданияти юксак даражада бўлиши шарт.

Энди Давлат хизматлари Агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси ходимлари барча туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари мутахассислари учун ташкил этган маҳорат дарслари хусусида сизни фикр мулоҳазага чорласак.  Ҳеч қайси замонда билимсиз, ўз касбини ҳаминқадар билган, нўноқ ходимга талаб бўлганми? Йуқ…Ҳеч қайси замонда  касби туфайли одамлар билан муомалага киришолмаган мутахассисни хушлаганларми? Йўқ… Ёки  тил билмаган, замонавий билимлардан бехабар ходимнинг узоқ йиллар бир жойда қолиб ишлаганини кузатганмисиз? Камдан-кам…

Демак, ўз касбининг устаси бўлиш учун аввало касб маҳоратини ошириб бориш зарур. Бошқармада АКТларни жорий этиш ва давлат органлари, бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан ҳамкорлик қилиш бўлими ходимларининг саъй ҳаракати билан тест синов дастурлари ишлаб чиқилди. Мазкур тест дастурларида 800 дан ортиқ саволлар жамланмаси мавжуд. Мутахассисларнинг  билим салоҳиятини ошириш мақсадида  тузилган дастур ходимга ажратилган маълум бир вақт мобайнида 30 та савол билан унинг билим савиясига баҳо беради. Бу билан бошқарма тизимда ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириб боради.

Энг асосийси, ходимлар учун ҳар ой маҳорат дарслари ўтказилади, ҳар чоракда уларнинг билим савияси синовдан ўтказилади. Боиси, давлат хизматлари кўрсатиш турлари кундан кунга ортиб боргани сари тест базаси хизмат кўрсатиш турларига оид меъёрий қонунчилик билан тўлдирилиб борилади. Бу галги тест синов жараёни ходимлар учун ҳаяжонли ва ўзаро баҳс мунозарага бой бўлди.

 Шукурулло  САМАТОВ, ДХМ катта мутахассиси.