Bosh sahifa Jamiyat Давлат хизматлари марказлари кўнгилли ёшларни волонтёрликка таклиф этмоқда

Давлат хизматлари марказлари кўнгилли ёшларни волонтёрликка таклиф этмоқда

0

Давлат хизматлари Агентлиги Навоий вилоят бошқармаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда тадбиркор бўлишни истаётган ёшларга мастер класслар ташкил этмоқда.

Бу ўқув тадбирларида ёшлар ўз тадбиркорлик фаолиятини рўйхатидан  ўтказиш бўйича давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ҳуқуқий тушунчалар олишяпти.  Шунингдек, ўз бизнесини якка тадбиркорлик фаолияти билан бошламоқчи бўлган йигит-қизларга бизнес режалар тузишда амалий кўмак ҳам берилаётир.

Бундан ташқари, ёшларни волонтёрлик ишларига  жалб этиш мақсадида ҳам қатор лойиҳалар ташкил этилган. Бунда кўнгилли йигит-қизлар ўқишдан бўш вақтида марказга келиб, бк ерга ташриф буюраётган фуқароларга мурожаат чоғида кўмаклашадилар. Хусусан, Навоий юридик коллежи ўқувчилари бир ойдан буён Навоий шаҳар Давлат хизматлари марказида волонтёрлик қилишмоқда.

photo_2019-02-15_12-34-45

Бу омил бўлажак мутахассисларнинг одамлар билан киришимли, хушмуомала муносабатда бўлиши, билим ва малакасини оширишда қўл келяпти.

Алишер ЗИЯДОВ, Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.