Bosh sahifa Jamiyat Давлат хизматлари марказларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

Давлат хизматлари марказларида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда

0

Халқимизда шундай гап бор. “Ўзини асраганни Яратган ҳам асрайди”. Айни кунда дунё бўйича кузатилаётган коронавирус касаллигига чалинаётганлар юртимизда ҳам аниқлангани боис ҳукумат томонидан давлатимизда эпидемик вазият расман эълон қилинди. Бу борада аҳоли, жамоатчиликка ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали лозим топилгани учун керак бўлса ҳар дақиқада холис ва аниқ маълумотлар, тезкор хабарлар етказилмоқда. 

Маълумки, Давлат хизматлари марказлари аҳоли энг кўп ташриф буюрадиган манзил. Айни дамда ДХА Навоий вилояти бошқармаси ва (шаҳар) туманлардаги Давлат хизматлари марказларида дезинфекторлар жалб этилиб, вирус тарқалишининг олдиниолишга қаратилган махсус тадбирлар амалга оширилаяпти. Марказ мутахассисларига коронавирус инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва белгилари, профилактика қоидалари, шахсий гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилиш тарғибот тадбирлари орқали тушунтирилган.  

IMG_20200319_141049_512

Айни кунда марказлардан давлат хизмати олиш учун келаётган фуқароларга пандемик вазиятда ҳар бир фуқаро билиши ва амал қилиши лозим бўлган қоидалар ходимлар томонидан тушунтирилаяпти. Ўз ўрнида марказ мутахассислари ҳам эпидемик жараёнга тайёр ҳолда юз ниқоблари, бир марталик ишлатиладиган спиртли салфеткалар ҳамда инфекция тарқалишини олдини оладиган антисептик суюқликлар билан таъминланган. Хавотир ва ваҳимага асос йўқ. 

Аммо, “..ўзини асраганни худойим ҳам асрайди” деб бежизга таъкидламайди, доноларимиз.  Бу касалликка фақат шахсий гигиена ва санитария қоидаларига риоя қилиш билан курашилади. Шунингдек, руҳий хотиржамлик ва эпидемик вазиятдаги ҳолатлардан хабардор бўлиш, оила аъзоларини касалликка қарши курашиш чораларига тайёрлаш энг муҳим омилдир.