Bosh sahifa Jamiyat Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш – давр талаби

Давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш – давр талаби

0

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш бугун ҳар қачонгидан долзарб аҳамиятга эга. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, рўёбга чиқарилаётган аниқ чора-тадбирлар халқимиз манфаатларини кафолатлашга хизмат қилмоқда. Буни одамлар турмуш даражаси юксалиб бораётгани мисолида ҳам яққол кўриб турибмиз.

Бинобарин, давлатимиз раҳбари, аввало, халқни рози қилиш учун бор имкониятни ишга солиш кераклиги, “кабинетда ўтириб буйруқ бериш”, амалиётига чек қўйиб, оддий одамлар орасига кириб бориш, уларнинг дарди ва муаммоларини эшитиб, “халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халлқа хизмат қилиши керак” деган тамойилга амал қилган ҳолда  уларни ҳал этиш чораларини кўришга жиддий эътибор қаратган эди.

Чунки, давлат органлари ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги юксак бўлсагина, мурожаатчининг аризасига нисбатан бефарқ бўлмайди. Ўзининг ҳуқуқий билимсизлиги оқибатида масаланинг асл моҳиятига етиб боришдан эриниб, аризани бошқа давлат органларига “копток” қилмайди. 

Ҳар бир ходим ўз йўналиши доирасида миллий қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор бўлса, соҳага оид муамммоларни бартараф этишнинг қонуний чораларини кўра олса, жамиятда қонун устувор бўлади. Одамларда қонунга нисбатан ҳурмат кучаяди, фуқаролик жамияти шаклланиши тезлашади.  

Натижада бугунги ислоҳотларга нисбатан одамларнинг ўй-қарашлари, фикрлари ўзгарди, эртанги кунга ишончи ортди. Турли соҳа вакилларининг ўз ишига, вазифасига бўлган муносабати ўзгаради.

Буларни жам қилиб, мамлакатимиз адолатли жамият барпо этишга киришди, дейиш мумкин. Биз учун энг муҳими ҳам аслида шу эди.

Шу мақсадда, 2019 йил 9 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонининг қабул қилинганлиги ҳам жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс — оила — маҳалла — таълим муассасаси — ташкилот — жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этишни назарда тутади. 

Кўзланган асосий мақсад-ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаяпти. Узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштирокини кенгайтиришдан иборатдир. 

Бундан ташқари, жамиятда ҳуқуқий тарғибот ишларида фаоллик кўрсатган, ўз соҳасининг ҳуқуқий тарғиботи йўналишида жонбозлик кўрсатаётган фуқаро, давлат ташкилот ходими бўлишидан  қатъий назар “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланишидек имтиёздан ҳам кўзланган мақсад битта. Давлат органлари ва ташкилотларда ҳуқуқий тарғиботни ривожлантиришдан иборатдир. 

Бу борада Фармонга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ўзининг соҳа фаолиятига тегишли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилиш юзасидан тасдиқланган тарғибот режаларини мониторинг қилиш ва баҳолашни ўтказиш Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига юклатилиши ҳам тизим ходимлари масъулиятини оширди. 

Давлат органлари ва ташкилотларга фақатгина қонунчиликни етказиш эмас, балки соғага оид қонунчиликдаги янгиликлар бўйича ўзаро ҳамкорликда давра суҳбатлари, семинралар, ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларидан фойлаланган ҳолда тарғибот ишларини жадаллаштиришни белгилаб берди.  

 Ҳуқуқий тарғибот бўйича салбий ёки паст кўрсаткичга эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлар масъулиятини ошириш ҳамда уларга ҳуқуқий тарғибот тадбирларини самарали ташкил этишда кўмаклашиш бўйича вазифалар юклади. 

 Хулоса ўрнида, янгиланаётган Ўзбекистон ўз олдига очиқ, демократик давлат барпо этишни кўзлаётган бир пайтда жамиятизда ҳуқуқий онг юксак бўлиши, давлат органлари ва ташкилот ходимларининг ўз соҳаси бўйича фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчиликдаги янгиликлардан аввало ўзлари хабардор бўлиши, ушбу имкониятдан фуқароларни ўз вақтида хабардор қилсагина давлат органлари ва халқ ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилади. Бир-биридан гумонсираш эмас, шаффоф ва ишончли ҳамкорлик ўрнатилади. Шундагина, барча ислоҳотлар инсон омили учун хизмат қилади. 

Жонибек ШУҲРАТОВ, Навоий вилояти адлия бошқармаси масъул ходими