Bosh sahifa Yangiliklar Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзи сабоқ олган мактабга нодир китобларни туҳфа қилди

Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзи сабоқ олган мактабга нодир китобларни туҳфа қилди

0

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Азамат Бозоров илк сабоқ олган Хатирчи туманидаги 28-сонли умумтаълим мактабига 20 номдаги 150 дона китобларни тақдим қилди.

Улар орасида ўзбек адабиётининг энг забардаст вакиллари А.Қаҳҳор, Ойбек, О.Ёқубов, А.Орипов, Э.Воҳидов, А.Кўчимов, Ў.Ҳошимов, Шуҳрат каби замонавий адиб ва шоирлар, Румий, Форобий, А.Темур, Бобур каби тарихий шахслар, шунингдек, Ч.Айтматов сингари қардош халқ вакиллари китоблари бор.

Тадбир муносабати билан маърифий кеча ташкил этилиб, ўқувчилар билан бадиий адабиёт, улар севган энг сара асарлар хусусида суҳбат уюштирилди.