Bosh sahifa Yangiliklar Давлат солиқ қўмитаси раиси: “Навоийда экспортни 30 фоизга ошириб, импортни шунчага қисқартирамиз”

Давлат солиқ қўмитаси раиси: “Навоийда экспортни 30 фоизга ошириб, импортни шунчага қисқартирамиз”

0

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев яқинда Навоий вилоятидаги экспорт-импорт билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси биносида ташкил этилган учрашувда 57 та субъект мутасаддилари қатнашди. Ушбу учрашув жонли мулоқот тарзида ўтказилиб, корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда экспортни 30 фоизга кўпайтириш ва импортни шунчага камайтириш чоралари белгилаб олинди. Бу борада  11 та корхонадан ёзма мурожаатлар тушди. “Navoiy milling”, “Agro Nur Karmana”, “Yunus tayyorlov savdo”, “Baht Navoiy”,  “Navoiy export biznes”, “Bright Navoi textile”, “Izgipal Navoiy qurilish”, “Karmana-klinis”, “Baht-textile”, “Навои пряжа” каби корхоналари томонидан ана шундай таклифлар қабул қилинди.

Бугунги кунда ушбу мурожаатлар юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.