Bosh sahifa Jamiyat Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Карманада сайёр қабул ўтказди

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Карманада сайёр қабул ўтказди

0

Кармана туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари М.Маҳкамов тумани аҳолиси мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

“Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили асосида туман аҳолиси иштирокида ўтказилган қабулда 150 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашди.

Туман аҳолиси кўп йиллардан бери ечимини кутаётган масалаларни муҳокама қўйди. Хусусан, 18 нафар мурожаатчи томонидан 21 та масала кўтарилди. Шундан 2 таси сайёр қабулнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Масалан, Кармана тумани “Талқоқ” маҳалласи фуқаролари номидан Раҳим Рўзиев ҳудуддан ўтувчи тарихий “Хоним ариғи”га 3 йилдан буён сув чиқмаётгани, мутасаддилар маскур масала юзасидан қилинган мурожаатни шу кунгача эътиборсиз қолдириб келаётганидан шикоят қилиб, муаммони ечишда амалий ёрдам сўради. Мурожаатни 10 кун муддат ичида ижобий ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига топшириқ берилди.

Шунингдек, Кармана тумани ҳудудидаги “Восход” боғдорчилик жамияти дала ҳовлиларининг бирида яшовчи Навбаҳор Жумаева доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаганлиги сабабли имтиёзли тиббий хизматдан фойдалана олмаётгани ва касаллик бўйича нафақага чишида муаммога дуч келаётгани, бунда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилди.  Туман ҳокимлиги мазкур масалани белгиланган муддатда ижобий ҳал қилиб беришни зиммасига олди.

– Ногирон фарзандим борлиги, ёлғиз она сифатида ишсизлигимдан бироз ижтимоий қийинчиликларга дуч келардим, – дейди Кармана тумани “Арғун” маҳалласида яшовчи Дилафрўз Мавлонова. – Сайёр қабулда мени иш билан таъминлаш масаласи вилоят Давлат солиқ бошқармаси назоратига олиниб, қисқа фурсатда ижобий ҳал этиладиган бўлди. Аҳоли айниқса, мен каби ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини қатъий назорат олиб ижобий ҳал қилиб бераётган мутасаддиларга раҳмат айтаман. Менинг мурожаатимни эътиборсиз қолдирмаганидан мамнунман.

Шунингдек, мурожаатчилар томонидан уй-жой, йўл, бандлик ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолар муҳокамага қўйилди.

Учрашув давомида Учрашувда фуқароларга 100 дан ортиқ китоблар совға қилинди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 15 та озиқ-овқат жамланмаси берилди.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати