Bosh sahifa Yangiliklar Давлат солиқ қўмитасининг биринчи ўринбосари Навоийга келди

Давлат солиқ қўмитасининг биринчи ўринбосари Навоийга келди

0

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг биринчи ўринбосари Беҳзод Мусаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги Фармони ижросини ўрганиш юзасидан вилоятимизга ташриф буюрди.

Дастлаб, Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, бош ҳисобчилари ва иқтисодчилари ҳамда солиқ қонунчилигига қизиққан кенг аҳоли иштирокида  “Солиқ қонунчилигини ҳамда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясидаги асосий йўналишларнинг мазмун-моҳияти” мавзусида кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбир давоида 20 нафар намунали солиқ тўловчи бўлган тардбиркорлик субъектларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.  Куннинг иккинчи ярмида “Навоий” эркин иқтисодий зонасида мазкур иқтисодий зона иштирокчилари билан семинар ўтказилди. Ушбу мавзу доирасида ўтказилган суҳбатлар очиқ, самимий ва савол-жавоб руҳида ўтди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган ва қийнаб келаётган масалалар бўйича фикрлар билдиришди, саволларига жавоблар олишди. Консепциянинг айрим бандлари бўйича ўз таклифларини билдиришди. Шунингдек, иқтисодий зона иштирокчиси сифатида муддатли имтиёзлардан фойдаланилаётгани корхоналар иқтисодий ўсиш суратларига ижобий таъсир қилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

photo_2018-09-23_20-45-05

Тадбир сўнгида 4 нафар намунали солиқ тўловчи бўлган қўшма корхоаналр вакилларига фахрий ёрлиқлар топширилди.

photo_2018-09-23_16-54-10

Меҳмонлар “GREEN LINE PROFIL” Италия-Ўзбекистон қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу корхона алюмин профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда умумий ҳисобда 450 нафар ходим меҳнат қилиб келмоқда. Ўз навбатида меҳмонлар ҳам хом ашёдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи бевосита кузатиш имконига эга бўлишди.

Семинар иккинчи кунида вилоят солиқ бошқармаси шахсий таркиби билан учрашув ўтказилди. Унда бошқарма бўлим ва бўлинмалари, туман ва шаҳар солиқ инспекцияси раҳбар-ходимлари иштирок этди.