Bosh sahifa Jamiyat Депутатлар мактаб кутутбхонасига 100 та китоб совға қилди

Депутатлар мактаб кутутбхонасига 100 та китоб совға қилди

0

Яқинда Учқудуқ туманида ўтказилган “Ёшлар ҳафталиги” доирасидаги “Депутат ва ёшлар” учрашувида ҳудаддаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Сабина Исматова мутасаддиларга кутубхона фондини янги адабиётлар билан бойитиш таклифини билдирган эди.

16 январь куни туман ҳокими С. Ҳамроев ҳамда халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари Н.Амонова ва Р.Қодирова мазкур таълим муассасасига ташриф буюриб, 100 дона китобни мактаб кутубхонасига совға қилишди.

Шу куни таълим муассасасида Чингиз  Айтматовнинг «Асрни қаритган кун” романи асосида китобхонлар конференцияси ўтказилиб, ушбу асардан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

ЎзМТДП туман кенгаши Матбуот хизмати.