Bosh sahifa Jamiyat ДХА: Ёшларга энг яқин хуқуқий кўмакчи

ДХА: Ёшларга энг яқин хуқуқий кўмакчи

0

Ёшлар тадбиркорлигини доимо қўллаб-қувватлаган Давлат хизматлари агентлиги кун ора ўз бизнесини очиб, янги иш ўринлари яратган ишбилармонларга энг яқин маслакдошдир. Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган Дилфуза Нурова ҳам укаси Дилшодбек билан маъсулияти чекланган жамият қошида болалар учун тил ўргатиш марказини ташкил этдилар. Мазкур ўқув марказида мактабгача таълим ёшдаги болалар учун ҳам гуруҳлар мавжуд бўлиб, унда тажрибали тилмочлар марказ тингловчиларига уч тилни ўргатадилар. “Inglish world” ўқув марказини фаолиятини лицензиялаш мақсадида Кармана тумани Давлат хизматлари марказига  мурожаат қилган тадбиркорларнинг нияти амалга ошди. 

Кармана тумани Давлат хизматлари маркази мутахассиси Шахноза Очилованинг таъкидлашича, нодавлат таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш фаолиятини лицензиялаш учун мурожаатчининг аризасига белгиланган муддатда давлат хизмати кўрсатилган. Очилиш маросимида эса бу ҳужжат тадбиркорга тақдим этилди. Дарвоқе, пандемия даври бўлишига қарамай, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўқитишни онлайн давом эттираётган ўқитувчилар марказ очилишини камтарона нишонладилар. ДХА Навоий вилояти бошқармаси ёшлар етакчиси Алишер Зиядов ҳам марказ педагоглари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйган ёшлардан. Инглиз тилини ўрганиш бўйича тизим ходимлари учун вебинарлар ўтказишга келишиб ҳам олинди.