Bosh sahifa Yangiliklar Дубайдаги йирик компания вакили Навбаҳорда янги корхона тузди

Дубайдаги йирик компания вакили Навбаҳорда янги корхона тузди

0

Бирлашган Араб Амирликларининг “Mohammed al Otaiba Group” корхонаси тасарруфида Дубайдан ташақари дунёнинг кўплаб мамлакатлари – Жанубий Корея, Англия, Канада, Австралия давлатларида турли саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фабрикалари, цехлари, савдо дўконлари ва бошқа хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд.

Яқинда компания раҳбарларидан бири  Азизи Раҳмон вилоятимизга ташриф буюриб, Навбаҳор туманидаги “Чорва тоғлари” фермер хўжалиги ҳамда “Миразиз Акобир” оилавий корхонаси билан меморандум имзолади ҳамда  “Фарид Азизи” масъулияти чекланган жамиятини тузди.

Инвесторга туман ҳудудидан 70 гектардан ортиқ ер майдони ажратилган бўлиб, бу ерда узумчилик ва чорвачилик фаолияти йўлга қўйилади. Шунингдек, чет эллик ишбилармон яқин келажакда тўқимачилик фабрикасини қуриш ва турли матолар ишлаб чиқаришни ташкил этмоқчи.

Ҳозирда ҳамкорликда ишлаш истагини билдирган маҳаллий ишбилармонларнинг таклифлари муҳокама қилинмоқда.