Bosh sahifa Mualliflardan “E-IJRO AUKSION” — муаммолар ечими

“E-IJRO AUKSION” — муаммолар ечими

0

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 20.08.2018 йилдаги ҳукмига кўра, жиноят қуроли ҳисобланган, фуқаро Камалов Мурод(исми шарифи ўзгартирилган)га тегишли бўлган “ГБАСНГ Газ-311000” русумли автомобиль давлат фойдасига ундирилиши белгиланган эди.

Ижро варақасининг Мажбурий ижро бюроси Навоий шаҳар бўлимига келиб тушиши билан ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси муассислигида 31.07.2017 йилда ташкил этилган “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонасида мазкур автомобиль 15 049 000 сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул давлат фойдасига ўтказилиши таъминланди.

Ўғриликни содир қилиб, судланган деган тамғани олиш билан бирга ўзига тегишли бўлган автомобилдан ҳам айрилган кимсанинг қилмишлари учун адолатли қарор қабул қилинди, албатта.

Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, янги тизимнинг ишга тушиши, яъни суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этишда “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази”нинг ташкил этилганлиги жуда катта қулайликларни яратди, бунинг исботини юқоридаги мисолимизда ҳам кўриш мумкин. Марказнинг айнан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этувчи асосий органлардан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ муассислигида ташкил этилганлиги тизимдаги ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишда муҳим ва аҳамиятли қадам бўлди.

“Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг   29.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сонли қарорига мувофиқ, Марказ кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш ҳамда кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатишга доир фаолиятини махсус лицензия олмасдан амалга ошириши белгиланган бўлиб, бу ҳам кўчмас мулк билан боғлиқ ижро ҳужжатларини муаммоларсиз ҳал қилишда давлат ижрочиларига қулайликлар тўғдирмоқда.

Д.ҒАНИЕВ, МИБ Навоий шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.