Bosh sahifa Yangiliklar Эҳтиёжмандларга уй-жой ҳамда ногиронлик аравачалари тақдим этилди

Эҳтиёжмандларга уй-жой ҳамда ногиронлик аравачалари тақдим этилди

0

Бугун, 14 июнь куни вилоятимизда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳамда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга уй-жойлар ва ногиронлик аравачалари тақдим қилинди.

Рамазон ҳайити арафасидаги эзгу тадбирлар эрта тонгдан Кармана туманидаги “Оқшом” тўйхонасида бошланди. Кенг жамоатчилик вакиллари қатнашган тантанада 210 нафар жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

DSC_0691

Шу куни 43 нафар уй-жойга муҳтож, меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳам намунавий лойиҳадаги арзон уйлар, шинам хонадонлар калитларига эга бўлишди. Жумладан, Навоий шаҳри марказида ётоқхона сифатида фойдаланиб келинган бино турар жойга мослаштирилиб, ногиронлиги бор фуқаролар ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга топширилди. Шунингдек, Кармана туманининг “Варқ” массивида 2 сотихлик намунавий лойиҳадаги уй-жойларга бир гуруҳ эҳтиёжманд оилалар ҳамда меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқаролар кўчиб ўтди.

Тантанали тадбирларда вилоят ҳокими Қобул Турсунов иштирок этди.