Bosh sahifa Mualliflardan ҲЕЧ БИР ИНСОННИНГ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНМАСИН!

ҲЕЧ БИР ИНСОННИНГ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНМАСИН!

0

Ҳеч бир инсоннинг имконияти чекланмасин. Аммо, бахтга қарши баъзида одамлар орасида шундай  тақдир эгалари учраб туради. Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари бундай фуқароларга доимо алоҳида эътиборда бўладилар. Уларга ғамхўрлик ва инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатиб, имконияти чекланган аҳоли қатламининг давлат  хизматига бўлган эҳтиёжини ўз вақтида хонадонларига бориб қаноатлантирмоқдалар. Албатта, соҳа ходимлари байрамлар, сайлларда-ку кўнгил сўрашни канда қилмайдилар. Аммо, кундалик ҳаётда ҳам улар доимо марказ ходимлари назоратида.
Навоий шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари аҳолидан телефон орқали тушган мурожаатлар юзасидан доимо сайёр тартибда хизмат кўрсатиб келадилар. Бу галги мурожаат Навоий шаҳридаги Меъморлар кўчаси 27 уй, 48 хонадонда яшовчи фуқародан тушди. Матлуба Умарова болалигидан ногирон. У айни кунда ўз ўйида тикувчилик билан шуғулланаётган хотин-қизлардан бири. Фуқаронинг юриш имконияти чекланган. Мурожаат тушгандан 10 дақиқа ичида марказ ходимлари Матлуба Умарованинг  тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш мақсадида хонадонида бўлиб, давлат рўйхатидан ўтказдилар.
Худди шундай Навоий шаҳри Қурилиш кўчаси,5 уй 9 хонадонда истиқомад қилаётган Светлана Тихонова, шу уйнинг 8 хонадонида яшаётган Галина Антоновалар ҳам «Call-center» орқали қўнғироқ қилиб, ўз мурожаатларини билдирдилар. Марказ учун ажратилган «Дамас» автоулови яна йўлга отланди. Ҳодимлар кекса нафақадаги онахонларнинг ҳолидан хабар олдилар. Ёши улуғ бу фуқароларнинг ҳар иккиси оёқларидаги касаллик боис кўчага чиқа олмас эканлар. Уларга соғлик саломатлик тилаб, кўнгил сўралди. Меҳрли каломдан ҳар икки қариянинг кайфияти кўтарилди.
Ходимлар ташриф мақсади давлат хизмати кўрсатиш эканлигни айтганларида, уларнинг чеҳралари ёришди. Хонадонларидаги иссиқ ҳамда совуқ сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш учун давлат хизмати кўрсатишга мурожаат қабул қилдилар. Бу бир иш куни ҳисобидаги уч фуқарога кўрсатилган сайёр давлат хизмати эди. Жорий йил ҳисобидан бундай кўрсатилган хизматлар сони биргина Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида 800 дан ортган.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси Матбуот хизмати