Bosh sahifa Ijod Эгасиз соябон (қисқа ҳикоя)

Эгасиз соябон (қисқа ҳикоя)

0

Болалигимда ойимнинг “Йўлдан эҳтиёт бўлиб ўтгин”, дея ҳар куни такрорлайдиган гап­лари қулоғим остида боягина айтилгандек, жаранглаб турибди. Эсимда, ўша куни ҳам шуни такрор-такрор уқтиргандилар.

Тўгаракка бориш учун серқатнов кўчадан ўтишим керак эди. Шу пайт қўлига қип-қизил соябон тут­ган, гўзал қиз кела бошлади.

— Кечирасиз, мени йўлнинг у то­­монига олиб ўтиб қўйинг, — дедим унга.

— Хўп, келақол шириним, — дея ҳам­роҳим қўлимдан тутиб, нариги то­монга олиб ўта бошла­ди. Қиз­нинг қўлидаги соябони шу да­ра­жа­да бе­жирим эдики, шу чоғ уни ўзим­ники бўлишини жуда хоҳладим.

—  Раҳмат, опажон, — дедим ке­ракли жойга етиб олгач.

— Арзимайди.

Қизнинг юзи гулгун ёниб, юзим­­дан ўпди ва ортига қайта бошла­ди. Икки сониядан сўнг… Маши­нанинг кескин тормоз ово­зи ҳам­да кучли қичқириқни эшит­­дим… Соябон оёғим ости­га келиб тушди.

Мана, орадан 9 йил вақт ўтди. Ўша гўзал қизнинг соябонини тутиб кетар эканман, ойимнинг ҳар кунги эслатмаси билан мар­ҳумнинг сўнгги ҳайқириғи қулоқ­ла­рим остида жаранглайди.

Шаҳрибону РАҲМАТОВА, коллеж ўқувчиси.