Bosh sahifa Jamiyat Экологик хайрия ҳашарида 400 минг нафардан ортиқ навоийликлар иштирок этди

Экологик хайрия ҳашарида 400 минг нафардан ортиқ навоийликлар иштирок этди

0

Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифларини ҳисобга олиб, жорий йилнинг 26 январь куни республикамизнинг барча ҳудудларида умумхалқ экологик хайрия ҳашари ўтказилди. Жумладан, вилоятимизда ҳам ушбу тадбир фаоллик билан олиб борилди.

Орол минтасида экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда воҳамида 400 минг нафардан ортиқ киши иштирок этди. Шундан 200 мингга яқини фаол ёшларни ташкил қилади.  Ҳашар давомида вилоятдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудуди, атрофи,  кўчалар, боғ ҳамда гулзорлар, жами 1 минг 279 гектар майдон  ободонлаштирилди. Шунингдек, 655 километр масофадаги ариқ ва лотоклар, 493 та қабристон, 42 та зиёратгоҳ тозаланди. 1 минг 500 тонна чиқинди белгиланган жойга чиқариб ташланди. 3 мингтага яқин дарахт оқланиб, шакл берилди. Ҳудудларни ободонлаштириш ишларига 670 та техника воситалари жалб этилди.