Bosh sahifa Jamiyat Экспортчи корхона ортиқча чиқимдан озод бўлди

Экспортчи корхона ортиқча чиқимдан озод бўлди

0

Адлия вазирлиги огоҳлантиришига қарамасдан экпорт қилувчи корхоналар фаолиятида тўсиқлар  учраб турибди. Бу асосан янги қабул қилинган норматив хужжатларни яхши ўзлаштирмаслик ва эскича тартиб билан иш кўриш натижасида юзага келмоқда. Хусусан, Навоий вилоятида фаолият юритаётган “O’zEraeCable” МЧЖ ҳам 504 900 АҚШ доллари миқдорида экспорт шартномалари имзоланганига қарамасдан, экпортга чиқарилаётган маҳсулотлар учун солиқ идораси томонидан солиқ ставкаси ундирилиши мўлжалланган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 260-моддасида экспорт товарларга нисбатан ноль даражали ставка бўйича солиқ солиниши белгилаб қўйилган. Жамият мутасаддиларининг мурожаатига кўра, вилоят Адлия бошқармаси аралашувидан сўнг вазиятга ойдинлик киритилди.

Бошқарма ходими Беҳруз Тўхтамешовнинг изоҳ беришича, солиқ идоралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 декабрдаги  3454-сон қарорига асосан экпорт қилувчи корхонага қўшилган қиймат солиғи қўлланилган. Аммо, 2020 йилда қабул қилинган Солиқ кодексининг янги таҳририда эса бу қиймат нолга тенглаштирилди. Иккита хужжатда бир  маълумот икки хил талқин этилмоқда. Бундай пайтда қандай йўл тутиш керак? 

— Айни  вазиятда Ўзбекистон Республикаси “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунини қўлга оламиз ва унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши белгилаб қўйилган  16-моддасига эътиборни қартамиз.Унга кўра, Солиқ кодексидаги нормалар амалда қўлланишили лозим, — дейди бошқарма ходими. 

Адлия бошқармасининг қонуний талаби асосида тадбиркор манфаатлари ҳимоя қилинди ва унинг экпортга чиқарган 105 682 АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларидан 135 млн сўм тежаб қолинди. Бугун тадбиркор экпорт ҳажмини янада кенгайтириб, келгусида корхонада қўшимча иш ўрни яратиш бўйича замин ҳозирламоқда.

Маълумолумот ўрнида, 2020 йилнинг ўтган даври давомида адлия бошқармаси томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ  112 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг 50 дан ортиғи қаноатлантирилган.

Навоий вилояти Адлия бошқармаси.