Bosh sahifa Jamiyat Электр энергия тармоқларига ноқонуний уланиш: Учқудуқда 65 миллион сўмлик зарар қопланди

Электр энергия тармоқларига ноқонуний уланиш: Учқудуқда 65 миллион сўмлик зарар қопланди

0

Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими то­монидан жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган на­зорат тад­бирларида ҳудудда 29 та электр энер­гия­си тармоқ­лари­га ноқонуний ула­ниш каби ҳу­қуқбузарлик ҳолати аниқ­ланди. Давлатга ет­казилган 65 миллион 739 минг сўмлик за­рар тўлиқ ундирилди ва ҳу­қуқбузарларга нисбатан жазо чоралари кўрилди.

Жумладан, “Йўлчилар” ову­лида яшовчи фуқаро М. Асадов (исм-фамилиялар ўзгартирил­ган) электр энергияси тармо­ғи­га но­қо­­нуний уланиб, ундан ўзбо­шим­чалик билан фойда­лан­ган. Унинг давлатга 5 мил­лион 700 минг сўм­лик зарар ет­казгани маълум бўл­ди. Маз­кур сумма ҳуқуқбузар то­монидан тўлиқ қопланди. Шу­нинг­дек, ҳудудда фаолият юри­таётган хусусий кор­хона раҳ­бари Ш. Баратов тар­тиб­га хи­лоф ра­виш­да электр энер­гиясидан фой­да­­ланиб келган. Фуқародан дав­латга етказилган 6 мил­­лион 252 минг сўм­лик зарар тўлиқ ун­­ди­рил­ди. У маъ­му­рий жа­воб­гар­ликка тор­­­тилди.

Бу каби қонунбузи­лиш ҳо­лат­лари айрим жис­моний ва юри­дик шахс ва­кил­лари­нинг қо­нун­ларни бил­мас­лиги ёки би­лишни иста­маёт­ганли­ги­дан далолат бе­ради. Дав­лат ман­фаат­ларига зиён ет­казаёт­ган киши бел­­­гиланган тартибда маъ­мурий жавобгар­лик­ка тор­тилиши, ўзи ва оила аъзо­лари бюд­жетига ҳам за­рар келти­ри­ши­ни ўйлаб кўриши мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳеч бир қо­нун­бузарлик жа­воб­сиз қол­майди.

Ш. БОБОЕВ, Мажбурий ижро бюроси Учқудуқ туман бўлими ходими.