Bosh sahifa Yangiliklar Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг афзаллиги нимада?

Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг афзаллиги нимада?

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри, Сирдарё ва Навоий вилоятларида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тартибда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.

Жорий этилаётган электрон ҳисобварақ-фактураларнинг қандай афзалликлари бор? Дастурий маҳсулотларни жорий этиш аҳволи қай даражада?

Кармана тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган ўқув машғулотида шу каби саволлар муҳокама марказида бўлди.

photo_2018-12-28_20-09-15

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази ҳамда Малака ошириш маркази мутахассислари томонидан тадбиркорлар, йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг бухгалтерлари, бизнес  вакиллари, фермерлар, қўшимча қиймат солиғи тўловчи солиқ субъектлари учун ўтказилган машғулот фойдали ва мунозараларга бой бўлди. Тадбирда вилоят, туман (шаҳар) солиқ хизмати раҳбарлари, вилоят прокуратураси масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда  сўзга чиққанлар солиқ сиёсати, электрон солиқ хизматлари, солиқ органларининг электрон Давлат хизматлари портали, солиқ  тўловчиларни  умумбелгиланган солиқ тўлаш тартибига ўтказиш тартиби, солиқ ставкаларидаги ўзгаришлар,  электрон ҳисобварақ-фактураларни жорий этиш афзалликлари ҳақида  йиғилганларга  тўлиқ маълумотлар беришди.

photo_2018-12-28_20-09-03

Ўқув семинарида   2019 йилнинг 1 январидан  кучга кирадиган янги  Солиқ  кодексига  киритилган ўзгаришлар ҳақида  ҳам маълумотлар берилди.  Солиқ  тизимининг янги концепциясига асосан, меҳнат солиғи камайтирилганлиги таъкидланди. Тадбирда  электрон ҳисобварақ-фактураларини жорий этишнинг афзалликлари йиғилганларга  тарғиб этилиб, ундан қандай  фойдаланиш тартиби   мисоллар орқали  тушунтирилди.

Тадбирда “Солиқ-сервис” давлат унитар корхонаси томонидан кўрсатилаётган хизмат турлари, сифати, тезлик ва техник жиҳатдан мувофиқлиги тўғрисида гапирилди. Солиқ органлари ҳузурида ташкил этилган мазкур корхоналарнинг юридик ташкилотлар, жисмоний шахсларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан бирга солиқ бўйича маслаҳатлар, солиққа оид муаммоли масалаларни ҳуқуқий экспертиза қилиш, солиқ аудити ўтказиш юзасидан хизматлар кўрсатишдаги иштироклари қандай бўлаётгани таҳлил этилди. Керакли йўл-йўриқлар берилди.

Жаҳонгир УМИРЗОҚОВ.