Bosh sahifa Yangiliklar Энди автобус ичида ҳам аҳолига давлат хизматлари кўрсатилади

Энди автобус ичида ҳам аҳолига давлат хизматлари кўрсатилади

0
Фото: Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилоят бошқармасига аҳолига сайёр давлат хизматларини кўрсатиш учун 2 та автобус топширилди.

Бугунга қадар бошқарма тизимидаги шаҳар ва туманлар давлат хизматлари марказлари  “Дамас” автомашиналари билан таъминланган эди. Эндиликда тезкор давлат хизматлари кўрсатишда автобуслар ҳам халқ хизматида бўлади.

Автобуслар салонига компьютер, принтер, интернетга уланиш мосламаси ҳамда кўрсатилган хизматларга тўловлар қабул қилиш учун касса жойлаштирилган бўлиб, бу ерда бир йўла нотариус, фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш ва банк хизматлари кўрсатилиши мумкин.

Фото: Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Фото: Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

Автобуслар бугунги кунда вилоятимизнинг бир қатор олис ҳудудларида мобиль давлат хизматлари кўрсатишга сафарбар этилган.