Bosh sahifa Yangiliklar Энди МИБ ходимлари уйингизга скутерда боради

Энди МИБ ходимлари уйингизга скутерда боради

0
Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ходимларига хизмат автомашиналари ва 40 та скутер топширилди.
Бюро ходимлари томонидан электр энергия етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашда энергия ресурсларидан бугунга қадар жами 1 триллион 54 миллиард, ичимлик сувидан 1 миллиард 866 миллион сўм, суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъминлаш натижасида 495 миллиард 923 миллион сўм қарздорлик ундирилди.
Ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг келгуси фаолиятида самарадорликни янада оширади.